“Адолат бор жойда тараққиёт бор” - митингчилардан янгараган шиор

18.12.2019 12:12:17

Қоракўл туманида Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан “Биз адолат тарафдоримиз” шиори остида митинг ташкил этилди. Партия хайрихоҳлари ва фаоллар билан гавжум бўлган тадбир барчага завқ бағишлади. Қувонарлиси, ушбу тадбир бирдамликка чақириб, эркин мулоқот олиб боришга имкон берди. Митингда сўзга чиққан номзодлар, фаоллар партиянинг сайловолди дастурига алоҳида эътибор қаратишди.

Айниқса, суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, инсон, унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари давлат ва жамиятнинг энг юксак қадриятлари эканлигини тан олиб, жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида ҳар бир инсоннинг фаровон ҳаёти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлиги мезонларини таъминлаш масалаларини таъкидлаб ўтишди.  Ҳар бир инсон фаровонлигининг гарови бўлмиш тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, фуқаролик тотувлиги ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш, мувозанатли, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсат олиб бориш таклифи ҳам партиянинг асосий вазифаси эканлиги қайд этилди.

Партиянинг “Адолат бор жойда тараққиёт бор” шиори барчага куч берди ва сайловчиларнинг баралла овози остида янгради. Мусаффо осмон узра кўтарилган партия байроқлари сайловчиларга ишонч ва ифтихор туйғусини ҳис этишда туртки бўлди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати    

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+