Янгиликлар 1051
«Ҳудудий ташкилотлар фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари» мавзусига бағишланган сиёсий-ўқув семинари бўлиб ўтди
Бугун «Адолат» СДП Марказий аппарати мажлислар залида «Партиянинг ҳудудий ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари» мавзусига бағишланган сиёсий-ўқув семинари бўлиб ўтди.
Тадбирни Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Шодиевич ўз кириш сўзи билан очиб, энг аввало йиғилганларни юртимизнинг яқинлашиб келаётган мустақиллик айёми, 31 йиллик байрам шодиёналари билан муборакбод этди.
-Иш бор жойда ўсиш, ривожланиш билан бир қаторда муаммо ва камчиликлар ҳам бўлиши табиий ҳол. Бироқ, Сиёсий партия вакиллари сифатида, сайловчиларимиз олдида қозонилган ишончга муносиб равишда, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар борасида юзага келаётган муаммоларни зудлик билан бартараф этишимиз, бир сўз билан айтганда ҳар бир сайловчимиз ишончига муносиб бўлмоғимиз даркор,- деди Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Шодиевич.
Шунингдек тадбир давомида сиёсий-ўқув семинари дастур режасига мувофиқ партиянинг Марказий аппарати таркибида фаолият юритувчи бошқарма бошлиқларининг ўз бўлимларига тегишли масалалар юзасидан партия сайлов олди дастури доирасида амалга оширилган ишлар, келажакда амалга оширилиши лозим бўлган режалар ва ўз ўрнида юзага келаётган муаммо ва камчиликлар борасидаги маърузалари, фикр ва мулоҳазалари эшитилди.
Тадбир сўнгида ҳудудий Кенгаш вакилларига сўз берилиб, уларни қийнаб келаётган муаммоли масалалар муҳокама этилди. Келажакда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан керакли топшириқ ва тавсиялар берилди.
«Адолат» СДП
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг