Янгиликлар 518
“Адолат”- халқчил ғоялар ташаббускори
Республикамизда сиёсий жараён бошланди. Жойларда шу йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловларда иштирок этиш учун сиёсий партиялар томонидан имзо йиғиш қизғин бормоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши томонидан ташкил этилган ана шундай тадбирлар фуқароларнинг фаоллиги остида ўтмоқда.
Избоскан туманидаги Лўғимбек оилавий поликлиникасида ишловчиларнинг аксарияти сафдошлармиз. Аҳоли орасида партиямиз томонидан тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш борасида қатор ташаббуслар илгари сурилаётгани, сифатсиз дори воситалари савдосини олдини олишни ҳам айнан “адолатчилар” кўтаргани тушунтирилмоқда. Бу ўз ўзидан жамоатчиликни партиямизга бўлган қизиқишини оширмоқда.
Зуҳра Комилова, шифокор:
-“Адолатчилар”нинг фаолиятини кузатиб бораман. Айниқса ижтимоий соҳага қаратилган лойиҳалари жуда ўринли. Таълим тизимига эътибор келажакка бўлган эътибор демакдир. Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш, дори воситалари билан таъминлаш таклифи жуда ўринли. Олий таълим муассасаларига киришда енгилликлар яратиш ғояси ҳам барчанинг кўнглидаги иш. Избосканлик ёшлар юқоридагилардан келиб чиқиб. “Адолат” СДПнинг сайловда иштирокини қўллаб-қувватламоқда.
Андижон шаҳрида ҳам имзо йиғиш қизғин бормоқда. Меҳнат жамоалари ва таълим муассасаларида ташкил этилган тадбирларда партия фаоллари томонидан “Адолат” СДПнинг мақсад ва ғоялари, партия лойиҳалари асосида амалга оширилаётган ишлар атрофлича тушунтириляпти. Натижада бизни қўллаб-қувватловчилар сафи кенгаймоқда.
Мўътабархон Юсупова, Андижон давлат университети ўқитувчиси:
-Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар ҳар бир фуқародан фаолликни талаб қилмоқда. Навбатдаги сайловда сиёсий партиялар учун ҳам овоз берилиши янгилик. Бунинг учун сайловчиларда партиялар фаолияти тўғрисида тушунча бўлиши лозим. Шу маънода “адолатчилар”ни жамоатчилик орасига чуқур кириб бораётганини ижобий баҳолайман. Мен ҳам шу партияни сайловда иштироки учун имзо қўйдим.
Юқоридаги каби фикрлар партиямизнинг сиёсий майдондаги ўрни мустаҳкамланиб бораётгани ва сайловда ижобий натижага эришишини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилояти кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг