Адолат ҳар бир инсон учун!

23.09.2021 18:09:06

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари 24 октябрда бўлиб ўтадиган Президентлик сайловида халқимизнинг фаол иштирокини таъминлаш ва мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб қатор тадбирларни ўтказмоқда. Қорақалпоғистон Республикасининг энг чекка туманларидан бири бўлган Тўрткўл туманида ҳам партиянинг «Адолат ҳар бир инсон учун!» шиори остида оммавий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, "Адолат" СДП фракцияси раҳбари З.Ибрагимова, партиянинг ҳудудий Кенгаши раиси Н.Қаипбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, фаоллар ва барча кўнгиллилар иштирок этишди.

Тарғибот тадбирини очиб бериш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Зуҳра Ибрагимова сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ёшларимизга яратилаётган кенг имкониятлар тўғрисида ва партия дастурий ғоялари, айниқса, таълим, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ каби соҳаларни янада тараққий эттиришда партиянинг ўрни ҳақида айтиб ўтди. Сўнгра «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлибай Каипбергенов ва «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Рауаж Отарбаевлар сўзга чиқиб, мустақиллигининг 30 йиллиги билан тадбир иштирокчиларини самимий муборакбод этишди. 

Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар маскани, очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбир давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, "Адолат" СДП фракцияси раҳбари З.Ибрагимова туман халқи билан яқиндан мулоқотда бўлди. Ёшлармиз ўзларини қизиқтирган ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги саволларига тегишли жавоблар олган ҳолда фикр алмашдилар. 

Шундан кейин туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан дилтортар қўшиқлар ижро этилиб, барчага байрамона кайфият улашди.

 

Шамшет ҚУТЛИМУРАТОВ,

«Адолат» СДП Тўрткўл тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+