Янгиликлар 528
«Адолат-ҳар бир инсон учун»
Маълумки, жорий йилнинг 27 октябрь санасида бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашида депутатлигига сайловида Бухоро вилоятида ҳам пухта тараддуд кўрилмоқда. Айни дамда вилоятимизнинг аҳоли гавжум жойларида сайловда партиялар иштирок этиши учун сайловчилар имзосини йиғиш жараёни уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.
«Адолат» социал-демократик партияси вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши фаоллари бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашида депутатлигига сайловида иштирок этиши учун қўллаб –қувватловчиларнинг имзосини тўплаш жараёнига астойдил киришган.
Жумладан, партиянинг Бухоро вилояти Кенгаши раиси бошчилигида Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси олдида имзо йиғиш ташкил этилди. Унда тиббиёт бирлашманинг шифокор-ҳамширалари, ишчи ходимлари шунингдек партия фаоллари иштирок этишди.
Партияга хайрихоҳ инсонлар ҳам кўнгилли равишда имзо тўплашнинг юқори савияда ўтказилишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқда.
Шунингдек, жараён давомида партия фаоллари томонидан сайловчиларга партиянинг ғоя ва мақсадлари ҳақида бирма-бир тушунчалар бериб борилди.
-Санжар Майдонов, партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши ўринбосари:
-Партиямизнинг болалар ва аёлларнинг саломатлигига бағишланган бир қанча лойиҳалари бор. Яъни булардан «Саломатлик йўлида бирлашайлик», «Бор меҳримиз сенга, болажон!» донорлик акциялари. Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилоят филиали билан ҳамкорликда аёллар орасида онкологик касалликларни олдини олиш мақсадида вилоятимиз бўйлаб тиббий кўрик ташкил этилиб келинмоқда. Бу лойиҳаларнинг барчаси фуқароларимиз саломатлиги йўлида олиб борилаётган ишлар ҳисобланади.
Имзо тўплаш «Адолат-ҳар бир инсон учун» шиори остида вилоятимизнинг туман-шаҳарларида уюшқоқлик билан ўтказилиши давом этмоқда.
«Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг