Янгиликлар 1159
Адолат – ҳар бир инсон учун!
Партиянинг мазкур лойиҳаси доирасида Қўштепа туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида тадбир ўтказилди. "Адолат" СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Эгамов иштирокчиларга коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига тўсиқ, соғлом рақобат ва тараққиётнинг кушандаси эканлигини мисоллар асосида тушунтириб берди. Қизғин муҳокама асосида унинг салбий жиҳатлари таҳлил этилди.
Тадбирда фаол иштирок этган ёшлар "Коррупция-ёшлар нигоҳида" китоби ва партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари Фарғона филиалида ҳам лойиҳа доирасида тадбир ташкил этилди. Партиянинг Фарғона шаҳар Кенгаши ва Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари Фарғона филиалининг коррупцияга қарши курашиш “Komplaens nazorat” тизимини бошқариш бошқармаси бўлими вакиллари ҳам мазкур тадбирда иштирок этиб, талабаларнинг сиёсий саводхонлигини оширишга ҳисса қўшдилар. Коррупцияга қарши курашиш ҳар бир фуқаронинг вазифаси эканлиги, ёшлар бу иллатга муросасиз муносабатда бўлиши кераклиги таъкидланди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди ва партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг