“Адолат”  – инсон  қадри учун

04.04.2022 15:04:57

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари – Файзулло Мирзаев, Отабек Ҳолиқовнинг фуқаролар билан тизимли мулоқоти ўз самарасини бермоқда. Улар мурожаатларнинг ижобий ечим топишида бор имконият ва яратилган шароитлардан унумли фойдаланмоқдалар.

“Ямбароқ” МФЙда истиқомат қилувчи Т.Ж. ногиронлиги бўлганлиги ҳамда онасининг касаллиги туфайли парваришга муҳтож бўлиб қолганлиги сабабли моддий ёрдам сўраб, мурожаат қилди.

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари маҳалла раиси, ҳудуд ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла фаоллари билан  биргаликда мазкур оила шароити билан танишдилар. Ўрганиш натижалари туман Кенгашининг сессиясида кўриб чиқилиб, Кенгаш қарорига асосан "Саховат ва кўмак" жамғармасидан 3 млн.сўм миқдорида маблағ ажратилди.

 Озода Дадажонова,

 Халқ депутатлари  Фарғона туман Кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+