Янгиликлар 3733
“Адолат” кўкрак нишони муносиб эгасини топди
05.09.2019 11:09:49
Халқ билан мулоқот, қонун ижодкорлигидаги муҳим ташаббуслар, эл манфаатини кўзловчи амалий ишлар депутат фаолиятининг асоси бўлиб, инсонлар орасидаги танилувчанлигини таъминлайди. Ушбу тамойилларга амал қилган депутатлар парламентдаги фракциямиз аъзолари орасида кўплаб топилади.
Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Якубов ўз соҳасидаги кўп йиллик фаолияти, сайловлардаги иштироки ва депутат сифатидаги саъй-ҳаракатлари билан халқимиз назарига тушган. Бу партия томонидан депутатни “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирлашга асос бўлди.
Шуҳрат Якубовни мазкур мукофот билан муборакбод этамиз!

Фикрингизни қолдиринг