“Адолат”нинг “Мард ўғлон”и

02.07.2021 10:07:15

Давлатимиз раҳбарининг  2021-йил 28-июндаги “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги қарорига асосан бир гуруҳ ёшлар юксак мукофот билан  тақдирланди. Улар орасида Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси,  Aндижон тиббиёт институти  битирувчиси  Исломбек Бекташев ҳам борлиги қувонарли.

Исломбек изланувчан ва фаол ёшлардан. Олийгоҳда ўқиш баробарида доим янги лойиҳалар устида ишлайди. Ҳозирга қадар бир нечта илмий конференцияларда ғолибликни қўлга киритган, Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги ёшлар академияси аъзоси.  8 та патент, 70 дан ортиқ мақола, 3 та ўқув қўлланма, 4 та монография муаллифи, 150 дан ортиқ тезислар муаллифидир.

Исломбек Бекташев, “Мард ўғлон” давлат мукофоти совриндори:

-Тиббиёт доим изланишни талаб қилади. Тенгдошларимнинг эришаётган ютуқлари ҳам менга куч беради. Аслида биз ёшларга бўлган эътиборга муносиб жавоб бериш учун ҳар биримиз танлаган йўлимизда фақат олдинга қадам ташлашимиз керак.

Сафдошимизни бу ютуғи билан биз ҳам табриклаймиз.

 

Ўткирбек АРЗИҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

шаҳар кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+