Янгиликлар 2150
“Адолат” партиясида “Очиқ эшиклар куни”
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгашида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни”да вилоятимизнинг шаҳар-туманларидаги умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.
Иштирокчилар аввало сиёсий партия фаолияти билан яқиндан танишдилар. Айнан Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги роли ва ўрни, Сайловолди дастурида кўзда тутилган таклиф ва ташаббуслари моҳияти партия вилоят Кенгаши ўринбосарлари – Адҳамжон Умаров, Комила Исроиловалар томонидан тушунтириб ўтилди.
—Партиянинг фаолиятини 2019 йилда бўлиб ўтган сайловларда кузатиб бордим, – дейди Тошлоқ туманининг 34-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Абдуносир Қодиров. — Сайловлардан кейинги жараёнларда ҳам партиянинг кўплаб лойиҳаларини оммавий ахборот воситаларида кўрдим. Менда қизиқиш уйғотди. Жорий йилда мамлакатимизда Президент сайловлари бўлиб ўтади. Албатта, унда бешта сиёсий партиялар ўз номзодларини кўрсатадилар. Жумладан, “Адолат” партияси ҳам. Бугунги тадбир боис партия ҳақидаги тасаввурларим янада бойиди.
Иштирокчилар партиянинг ишлаш тартиби, лойиҳалари, ёшларнинг қизиқишига қараб уларни сиёсий жараёнларга тайёрлаш, иқтидорларини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш сингари амалий жараёнлар ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
“Очиқ эшиклар куни” ўтказилиши ҳақида эшитганимда бориб кўрсаммикан, деган ният туғилди, – дейди Олтиариқ туманининг 1-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Моҳира Абдураҳимова. – Албатта ёшлар сиёсий партиялар фаолияти ҳақида билиши, уларнинг мақсад ва вазифаларини тўғри тушунмоғи керак. Сиёсий саводхонлигимизни мунтазам ошириб борсак, келгусида ўз ҳуқуқимиздан тўғри фойдалана оламиз.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг