Янгиликлар 691
«Адолат қабулхонаси» фаолиятидан аҳоли мамнун
Ўзбекистон «Адолат» СДП Навбаҳор тумани Кенгаши раиси Ш.Жиянов томонидан тумандаги 19-умумтаълим мактабида «Қоровултепа» маҳалласи фуқаролар учун «Адолат қабулхонаси» доирасида тегишли масъул ташкилот вакиллари иштирокида фуқаролар қабули ташкил этилди. Қабулда турли ариза ва мурожаатлар билан келган фуқаролар билан юзма-юз суҳбат ўтказилиб, уларнинг таклиф ва муаммолари бирма-бир эшитилди. Фуқаролар, асосан, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабаларнинг шартнома тўловларини тўлашга кўмаклашиш, аҳоли томорқа ерларини суғориш учун қўшимча ариқ тортиш, маҳалла ҳудудида кўчма дўкон ташкил қилиш, иш билан таъминлаш каби масалаларда амалий ёрдам сўрашди. Мулоқот давомида фуқаролар томонидан жами 20 га яқин мурожаат келиб тушди. Аҳоли мурожаатларининг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар маҳаллаларнинг ўзида ҳал қилиниши мумкинлиги сабабли, маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда муҳокама қилиниб, ҳал қилишга келишиб олинди. Шунингдек, ечими вақт талаб этадиган масалалар эса партиянинг маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари томонидан назоратига олинди.
Энг муҳими партия томонидан бу каби мулоқотларнинг ташкил этилишидан маҳалла аҳолиси мамнун бўлди.
«Адолат» СДП
Навоий вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг