“Адолат қабулхонаси”: Мурожаатлар кўп,  ечими қандай?

18.04.2022 15:04:56

"Адолат" СДП Қувасой шаҳар Кенгашининг "Адолат қабулхонаси"га кўплаб фуқаролардан  мурожаатлар келиб тушмоқда.  Биргина “Дўстлик” МФЙ ҳудудидан 6 нафар сайловчилар турли масалалар юзасидан ёрдам сўраган.  Жумладан,  Қаноат Рапиева кўкрак саратони билан оғриб операция қилдирибди. Химиятерапия олиши учун 1 млн.сўм моддий ёрдам зарур экан.

Нина Кановалованинг ўзига ва қизига дори-дармон керак. Рустам Кабиров  эса оғилхонаси ёниб кетганлиги, моддий кўмак билан ўзини тиклаб олишини  таъкидлаган.  Машрабхон Тожибоеванинг аризаси ҳам моддий ёрдам билан  боғлиқ. Қандли диабет  хасталигидан даволаниши зарур экан.

Фарғона1

Ўктам Сакиев ўзининг, Манзура Турсунова, “Ю. Мўян” МФЙда яшовчи  Дурдона Худойбердиева фарзандининг операцияси, “Зийнат” МФЙдан  Гулнора Раҳимова қизининг кўзини даволатиш, Алимов Тўхтасин  ўз саломатлигини тиклаш учун моддий ёрдам сўраган.

- Фуқароларнинг партиямизга умид билан  кўмак сўраб, мурожаат қилишлари, албатта, эътиборга молик, –   дейди партиянинг Қувасой шаҳар Кенгаши раиси в.в.б Дилобар Мирзаева   – Уларнинг ҳар бир билан  учрашиб, яшаш шароити, турмуш тарзини ўрганиб чиқдик.    Мурожаатлар партиянинг Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан депутатлик сўровлари орқали ижобий ҳал этилди.

  “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши 

Матбуот хизмати. 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+