“Адолат сайли” хайрихоҳларимиз кўпайишига сабабчи бўлди

25.09.2019 16:09:07

Дастурий ғоя ва мақсадларимизни омма орасига кенг тарғиб қилишда маданий-маърифий тадбирлар, юзма-юз мулоқотлар катта аҳамиятга эга. Партиянинг Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан  пойтахтимиздаги “Анҳор-Локомотив” истироҳат боғида ўтказилган “Адолат сайли” акцияси ана шундай тадбирларнинг давомчиси бўлди.

Мазкур тадбир кекса-ю ёшда бирдек  таассурот қолдирди. Унда партия фаолиятига оид лавҳалар, ғоявий чиқишларимиз намойиш этилгани йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди, десам муболаға бўлмайди. Айниқса, партия Сиёсий Кенгаши раиси Н.Умаров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари У.Саматов, М.Дадахўжаева, Л.Кошелаповаларнинг юзма-юз мулоқоти юртдошларимизда мақсадларимизга бўлган хайрихоҳликни уйғотди.  Шу жараённинг ўзида жуда кўп ёшлар сафимизга қўшилиш истаги пайдо бўлганини билдиришди.

Тадбир давомида ўтказилган савол-жавобларда ёшларнинг фаоллигиуларнинг фаолиятимизга бўлган эътиборидан далолатдир. Шу билан бирга, дастурий мақсадларимиз эълон қилинганда, барча бирдек қўллаб-қувватлагани энг катта ютуқлардан биридир. Бир сўз билан айтганда, таниқли хонандаларнинг куй-қўшиқлари, бадиий жамоаларнинг  чиқишлари барча иштирокчиларга кўтаринкилик баҳш этди. Тадбир сўнгида йиғилганлар партия томонидан ташкиллаштирилган бу каби кўнгилочар учрашувлар кўплаб  ўтказилишини таъкидлашди.

Мазкур сайл партиявий ғояларимиз билан одамларга ёнма-ён бўлишимизда жонли кўприк вазифасини бажарди, десам хато бўлмайди.

Зулайҳо АҲМАДЖОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” Тошкент шаҳар

 Кенгаши  матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+