“Адолат” СДП белбоғли курашни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда

27.12.2019 11:12:15

Партия ҳамор ташкилотлар билан биргаликда фаолиятини қизғин олиб бормоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Белбоғли кураш федерацияси “Адолат” СДПнинг азалий ва доимий ҳамкорларидан биридир.

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида Белбоғли кураш федерациясининг йиллик ҳисобот тадбири ўтказилди.

Унда 2019 йил мобайнида федерация ва партия ўртасидаги ҳамкорлик самаралари, амалга оширилган ишлари ва айрим жабҳаларда йўл қўйилган камчиликлар, режалигича қолиб кетган масалалар муҳокама этилди.

Албатта, ўз фаоллиги ва салоҳияти билан федерация фаолиятига катта хисса қўшган, партия билан ҳамкорликни узвий йўлга қўйган вакиллар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Аҳамиятли жиҳати, яқинда бўлиб ўтган сайловларда Белбоғли кураш бўйича 3 нафар спортчи Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлигига сайланди.

Тадбирда ўзаро ҳамкорликдаги ишларнинг 2020 йилга мўлжалланган режаси тузиб чиқилди ва уларни амалга ошириш механизми муҳокама этилди.

 “Адолат” СДПнинг спортга бўлган эътибори давом этади. Зеро, сайловолди дастуримизда ўқувчилар ҳамда талабаларнинг спорт билан шуғулланишини кучайтириш масаласи олдимиздаги муҳим вазифалар қаторига киритилган. 

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+