Янгиликлар 3759
“Адолат” СДП: “Ақлли тиббиёт” тизимини жорий этиш бош мақсадимиз
Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати мажлислар залида партиянинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги экспертлар гуруҳи томонидан ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди. Унда соғлиқни сақлаш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, “Ақлли тиббиёт” тизимини шакиллантириш, жойларда аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини янада такомиллаштириш бу борада партия сайловолди дастурига киритилиши керак бўлган масалалар муҳакама этилди.
Бунда авваламбор, дори-дармонларнинг ноқонуний айланиши, уларнинг рецетсиз сотилиш ҳолатларини олдини олишга тўлақонли эришиш муҳим эканлиги таъкидланди.

Якунда кун тартибидаги масалалр юзасидан тўлақонли депутатлик ҳамда жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасида жора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, тадбир сўнггида Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Ровшан Изамовга партиянинг аъзолик билети топширилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Матбуот хизмати

Фикрингизни қолдиринг