Янгиликлар 3992
“Адолат” СДП ҳаётий ғояларни илгари сурмоқда
Бу йил мамлакатимизда фаолият олиб бораётган сиёсий партиялар учун муҳим сиёсий жараён. Айни кунларда барча сиёсий партиялар жорий йил 22 декабрда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадига сайловларда илгари сурадиган сайловолди дастурларини якунлаш арафасида. Сайловчилар эса, бугун ҳар бир партиядан халқимизнинг бугунги турмуши билан ҳамоҳанг бўлган сайловолди дастурини кутишмоқда. Бу йил сайловларда илкбор 20 миллиондан ортиқ сайловчи иштирок этишининг ўзи ҳам ҳар бир сиёсий партия учун сайлов жараёни қанчалик муҳим жараён эканлигини белгилаб бермоқда.

Шу боисдан куни кеча “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатида томонидан ташкил этилган сиёсий партияларнинг давра суҳбатида ҳам сиёсий партиялар янгиланган сайловолди дастурида илгари сурилаётган муҳим йўналишлар ҳамда вакиллик органларига номзодлар танлашдаги ўзига хосликлар борасида амалга ошириб келаётган ишлари юзасидан журналист ва блогерларга тўлақонли маълумот бериб ўтди.


Ўзбекистон “Адолат” СДП
Матбуот хизмати

Фикрингизни қолдиринг