“Адолат” СДП қийналган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳукуматга таклиф билан чиқди

13.04.2020 18:04:56

Коронавирус пандемияси тақозосидан эълон қилинган карантин шароитида аҳолининг маълум бир қатламининг молиявий аҳволи салбий томонга ўзгаргани сир эмас. Шуни инобатга олиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Мақсуд Қурбонбоев айни пайтда танг аҳволда қолган уч тоифадаги (ижарада яшаётган, кундалик даромадга қараб қолган оилалар ва хориждаги мигрантларимиз оиласи,) кишиларни санаб ўтиб, бу каби оилаларга фоизсиз ссудалар, микроқарзлар ажратилиши лозимлиги тўғрисида таклиф билан чиққан эди.

Депутатнинг муносабат ва мулоҳазалари ижтимоий тармоқлар орқали қизғин муҳокамадан ўтказилди. Кўп сонли интернет тармоғи фойдаланувчилари депутатнинг мазкур таклифи ўринли эканлигини эътироф этиб, фракция аъзоси нуқтаи назарини қўллаб-қувватладилар.

Депутат ва партия фракциясининг бошқа аъзолари томонидан маъқулланган ушбу таклиф жорий йилнинг 13 апрель куни Бош вазирга жўнатилди. Мақолада тилга олинган аҳоли қатламларига моддий кўмак бериш масаласи энди ҳукумат доирасида кўриб чиқилади.

 

“Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Билдирилган фикрлар

Magdiyev Bekzod
2020-04-14 11:08:32
Ассалом Алейкум! Фикримча агар банкларимиз фоизсиз ва льготали микрокредит йуналишини ишга тушуришса анча инсонларга ёрдам буларди. Узим Тошкентлиман ижарада тураман, якинда фарзандли булдим, аксига олиб Пандемия туфайли ишхонадан без содержания уйда буп колдим. Нолимиман Оллохга шукур оилам сог омон багримда, лекин рузгор ва болага каша, памперс олиш учун маблаг керак. Иш бумаса ойлик бумаса маблаг узидан узи пайдо бумидику

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+