Янгиликлар 3253
“Адолат” СДП вакиллари – китоб ярмаркасида
Бугун “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан «Tashkent book fest – 2019» 1-Халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ўз ишини бошлади. Унда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ва партия фаоллари иштирок этди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов, Қозоғистон маданият ва спорт вазирлиги тил сиёсати қўмитаси раиси Галимжан Мельдешов, Россия китоб ноширлари ассоциацияси президенти Константин Чеченовлар сўзга чиқди ва иштирокчиларни табриклади.
Кўргазма-ярмарканинг илк кунида миллий адабиётимизнинг ёрқин намояндаси Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романининг аудио талқини тақдимоти бўлиб ўтди.
Кўргазма-ярмаркада 16 мамлакатдан ноширлик ва китоб савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар, шунингдек, юртимиз нашриётлари, босма нашрлари ва китоб дўконлари иштирок этишди.
“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Фикрингизни қолдиринг