“Адолат” СДП ёш спортчилар билан

16.05.2024 11:05:18

Ёшлар ўртасида спортнинг оммавийлигини таъминлаш орқали фарзандларимизни соғлом ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг бош мақсадларидан бири. «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси айтиш мумкинки, айни шу мақсадга қаратилган.

Мазкур лойиҳа доирасида партиянинг Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан Жалақудуқ туманидаги “Жайхун” спорт клубида ўқувчи-ёшлар иштирокида бокс бўйича мусобақа ташкил этилди. Унда 100 нафарга яқин ёш спортчилар иштирок этди.

Санжарбек Толибов, партия фаоли-спорт мураббийи:

- "Адолат” СДП билан доим ҳамкорликда ишлаймиз. Спортчиларимиз орасида партия аъзолари кўпчиликни ташкил этади. Бугунги тадбир ҳам “адолатчилар” билан ҳамкорликда ташкил этилди. Мусобақа иштирокчилари ва уларнинг ота-оналари ташкилотчилардан хурсанд.

Мусобақалар қизғин кечди. Спортга эндигина қадам босган болаларнинг ҳаракатлари, кучлилиги ҳавасингизни келтиради. Асосийси- улар ҳаракатда.

Тадбир якунида ғолиблар Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.



"Адолат" СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+