Янгиликлар 2215
“Адолат” СДПнинг сайловолди ташвиқоти даврида амалга оширган харажатлари тўғрисида маълумот
Марказий салов комиссиясининг 2019 йил 15 ноябрдаги 167 фармойишига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловида иштирок этишини молиялаштириш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳисоб рақамига жами 9 014 968 000 сўм маблағ ўтказиб берилди.
Ушбу маблағларнинг 7955102335,45 сўми номзодлар тарғибот воситаларини чиқаришга, уларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишларини ташкил этишга, номзоднинг қонунчиликда белгиланган сарф-ҳаражатларига йўналтирилди.
Ишлатилмай қолган 1 059 865 664, 55 сўм маблағ бюджетга қайтарилган.
Қуйдаги жадвал орқали “Адолат” СДП томонидан сайлов даврида Марказий салов комиссияси томонидан ажратилган маблағларнинг сайловолди тароғибот даврида сарфланган йўналишларининг таҳлили билан танишишингиз мумкин.
Т/р |
Харажатлар кўрсаткичлари |
Маблағлар миқдори |
I |
Олий мажлис қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорги Кенгеси, Халқ депутаталари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар депутатлигига сайлов учун ажратилган маблағ миқдори |
9 014 968,00 |
II |
Харажатлар жами |
7 955 102,26 |
|
Шу жумладан: |
|
2.1. |
30% номзодларнинг шахсий ҳисобварағига |
2 379 564,80 |
2.2. |
Оммавий ахборот воситалари, газета, шу жумладан телевидение, умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқлари, интернетда ёритиш харажатлари |
1 602 416,90 |
2.3. |
Босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларини (плакатлар, варақалар ва бошқа материалларни) чиқариш ҳамда тарқатиш орқали |
3 936 154,36 |
2.4. |
Банк харажатлари (банк хизмати) |
36 966,20 |
2.5. |
Қайтарилган маблағ 25.01.2020 йил ҳолатига |
1 059 865,74 |
"Адолат" СДП Марказий аппарати Бугалтерия бўлими
Фикрингизни қолдиринг