"Адолатчи"ларнинг жамоатчилик назорати

11.06.2024 20:06:42

Мамлакатимиз Президентининг «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори халқимизнинг маънавиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Мазкур қарорга кўра, республика иқтисодиётида туризмни стратегик даражага кўтариш, ички туризм хизматларини диверсификация қилиш ва ҳажмини кескин кўпайтириш, фуқароларни мамлакатимизнинг туризм салоҳияти билан таништириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, тақдим этилаётган туризм хизматлари сифатини яхшилаш ва жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Фарғона туманидаги «Аввал» қишлоғида жойлашган «Етти булоқ» зиёратгоҳи, «Хўжам Пошшо» мақбараси билан боғлиқ тарихий манбалар ҳар бир ватандошимизни бу сўлим масканларга зиёратга чорлайди. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Фарғона вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева бошчилигидаги партия фаоллари мазкур зиёратгоҳларда бўлиб, зиёратчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Нафақат Фарғона водийси, балки воҳанинг турли вилоятларидан келган юртдошларимиз етти булоқнинг ўзига хос тарихи, одамларнинг турмуш шароитлари ва гўзал табиатининг тароватидан баҳра олиб, гўзал таассуротлар билан қайтмоқдалар. Жамоатчилик назорати жараёнида туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча имкониятлар яратиш, замонавий хизматлар инфратузилмасини жадал ривожлантириш, шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш ва уларнинг даромад манбаини кенгайтириш борасида таклиф ва мулоҳазалари ўрганилди, фаолиятни янада ривожлантиришга доир зарур тавсиялар берилди.

Гулчеҳра Аҳмедова
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+