Адолатчи сенаторлар “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

28.04.2021 10:04:37

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилган.

Кеча мукофот билан тақдирланганлар рўйхати эълон қилинди. Қувончлиси улар орасида 2 нафар адолатчи сенаторлар ҳам бор.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурханов, Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Наримон Умаров биринчи даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Фидокорона меҳнатлари самимий эътироф этилган сенаторларни мазкур мукофот билан муборакбод этиб, уларнинг ишларига муваффақиятлар тилаймиз.

 

“Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+