Янгиликлар 605
«Адолатчилар» ҳуқуқий маданият йўлида
Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги босқичига қадам қўйган ҳозирги вақтда барча соҳа ва тармоқларда чуқур демократик ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Жамиятимизда кўппартиявийлик, сиёсий плюрализм, фикрлар ранг-баранглиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини кучайтиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Бу айни вақтда фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини янада оширишни талаб қилади.
Ўзбекистон «Адолат» СДП Қўрғонтепа туман кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган давра суҳбати айни шу мақсадга қаратилди. «Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш-демократик жамият пойдевори» лойиҳаси асосида ўтказилган мазкур тадбирда бугунги кунда республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонун ижодкорлиги ва жамоатчиликнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз борди. «Адолат» СДП бу жараёнларда фаол иштирок этаётгани таъкидланди.
Мансурбек Қамчиев,
Ўзбекистон «Адолат» СДП Қўрғонтепа туман кенгаши раиси:
-МФЙ фаоллари билан ҳамкорликда ўтказилаётган бундай тадбирлар фуқароларнинг фаоллигини оширмоқда. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб топиш баробарида янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларига ўз муносабатларини билдирмоқда. Бу партиядошларимизни қонунларимизни халқчил бўлишига қайсидир маънода ҳиссаси деб баҳолаш мумкин.
Тадбир якунида иштирокчиларга «Менинг ҳуқуқим ва бурчим» дея номланган буклетлар тарқатилди.
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг