Янгиликлар 974
«Адолатчилар» сафи кенгаймоқда
Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига Нукус шаҳридаги 9-сонли “Әжинияз» сайлов округидан номзод Зоркина Галина Александровна 19 август куни Нукус шаҳрида жойлашган 60-сонли сайлов участкасида ўз сайловчилари билан навбатдаги учрашувини ўтказди.
Учрашувда ҳудуд аҳолиси, маҳаллаларда истиқомат қилувчи хотин-қизлар ҳамда ёши улуғ нуронийлар иштирок этишди.
Тадбирда дастлаб номзоднинг ишончли вакили Максет Бабаниязов сўзга чиқиб, учрашув иштирокчиларига номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда меҳнат фаолиятига доир маълумотлар билан таништирди.
Шундан сўнг номзод Зоркина Галина Александровна йиғилганларни ўз сайловолди дастурида билан таништириб ўтди. Ўз ўрнида сайловчилар ҳам номзодимизнинг сайловолди дастури ҳақида илиқ фикр-мулоҳазалар билдиришди.
Бахадыр ЖУЗБАЕВ,
«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг