Янгиликлар 1175
“Адолатчилар” Шаҳриободда жамоатчилик назоратини йўлга қўйдилар
10.06.2022 10:06:06
“Адолат” СДП Улуғнор туман кенгаши фаоллари маҳаллаларда бўлиб фуқароларни қийнаётган муаммоларни ўрганиб, ечимини топишга эътибор қаратмоқдалар. Айниқса, хотин-қизлар ўртасида олиб борилаётган тарғибот ишлари жамоатчиликда партиямизга бўлган ишончни оширмоқда.
Тумандаги Шаҳриобод МФЙда ўтказилган ўрганиш жараёнида бир қатор муаммолар аниқланди. Айрим хотин-қизлар ўртасидаги муносабатлар кишини ташвишга солади. Айрим қўшниларнинг бир бирлари билан чиқиша олмаслиги, ўзаро жанжаллар ҳудудда маънавий муҳитни яхшилаш зарурлигини кўрсатди.Савол туғилади: маҳалла аҳлини нима қийнаяпти? Наҳот улар меҳр-оқибат, одамийлик ва қўшничиликни унутган бўлса. Бу борада масъул ташкилотлар Шаҳриободга қачон келадилар? Маҳаллада соғлом муҳитни яратиш лозим.“Адолатчилар” маҳаллада жамоатчилик назоратини йўлга қўйдилар. Нотинч оилалар билан ишлаш, аҳоли бандлиги, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва ёшлар тарбияси борасида аниқ режа асосида иш олиб бориш белгиланди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг