Янгиликлар 1693
“Адолатли қайнона”: Эзгу ниятлар рўёбга чиқди
Фарғона вилоятининг Данғара тумани “Навбаҳор” МФЙ, Нодира кўчасида истиқомат қилиб келаётган Муқаддасхон Усмонова ая Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолатли қайнона” танлови ғолибига айланди.
Муқаддасхон ая узоқ йиллар давомида мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи лавозимида фаолият юритиб, нафақага чиққан. Ҳозирда 3 қиз 1 ўғил фарзандлари, 10 набираси бағрида умргузаронлик қилиб келмоқда.
Ҳар бир инсоннинг ҳаётда ўз нияти бўлади. Мен доимо, фарзандларим соғ-саломат бўлиши, уларнинг камолини кўриш, тўйлар қилиб, хонадонимга оқила келинлар тушириш, набираларим шўх кулгуларини эшитишни ният қилардим. Шукрки, барча орзуларим рўёбга чиқди. “Адолатли қайнона” номига ҳам муносиб кўрилдим.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг