“Адолатли қайнона”: Танлов уюшқоқлик билан ўтказилмоқда

29.06.2021 11:06:35

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Фарғона тумани ҳамда Қувасой шаҳри Кенгашлари томонидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари билан ҳамкорликда ўтказилган “Адолатли қайнона” кўрик-танлови қизғин мунозараларга бой бўлди.

Фарғона туманида Умринисо Эргашбоева ғолибликни қўлга киритди. Умринисо онани 3 нафар қизи ва 6 нафар ўғли бўлиб, ҳар бири олий маълумотли. Онахон уларни она Ватанимиз равнақига хизмат қиладиган, фидойи инсонлар этиб вояга етказиб, ҳозирда фарзандлар, набиралар, чеваралар ардоғида қарилик гаштини сурмоқда.

Бугун Умринисо она учун қўшалоқ шодиёна бўлиб, ёдларида муҳрланди. Чунки чеварасининг мактабни кумуш медаль билан тамомлаб такдирлангани, ўзининг Фарғона туманидаги онажон-қайнонажонлар рақибалари – Шаходатхон Орипова, Махфиратхон Мамадалиевадан ўзиб,  танлов  ғолибига айланганликларидан шодликка тўлди. Таассуротларини изҳор этди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир иштирокчининг сиёсий билими, оилавий қадриятларга муносабатлари, фарзанд тарбияси бўйича тажрибаси баҳоланди.

Қувасойда маҳаллалар ўртасида  ўтказилган танлов эса оила ва маҳалла муносабатлари билан боғлиқ бой миллий анъаналар, баркамол авлодни тарбиялашнинг энг самарали, мақбул усулларини излаб топган, келинлар ўртасида адолатни ўрнатолган аёл (қайнона)ларнинг бой ҳаётий тажрибаларини оммалаштиришга қаратилди.

Тадбирни Қувасой шаҳар ҳокими Равшан Рахимжонов очиб берди. Энг намунали 7 та маҳалладан 7 нафар иштирокчилар беллашган танловда "Пакана" МФЙдан Замира ая Маҳсумова энг ибратли она, энг намунали қайнона сифатида 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+