Адолатли қайноналар беллашишди

16.06.2021 10:06:37

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Ғаллаорол туман Кенгаши томонидан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг туман босқичи ташкил этилди.

Халқимиз учун муқаддас бўлган оила асосларини янада мустаҳкамлаб, хонадонларида тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини ярата олган аёлларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу танловда мўътабар, катта ҳаётий тажрибага эга онахонларнинг фаол иштирок этишгани қувонарли ҳолат, албатта. 

Мазкур танловда 10 нафар ҳаёт тажрибасига эга онахонлар ўзаро беллашишди.

Таъкидлаш жоизки, оилалар мустаҳкамлиги жамият барқарорлигига хизмат қилади. Бунда ҳар бир хонадон аъзоларининг, айниқса, ҳаёт тажрибасига эга аёлларнинг, оналарнинг ўрни беқиёс. Оилада ҳам, жамиятда ҳам фаол аёлларнинг ташаббускорлиги уларнинг хонадонларидаги тинчлик-хотиржамлик, яхши оилавий муҳит туфайли рўёбга чиқади.

Тадбир якунида Нодира Алисаидова фахрли биринчи олиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 

Абдумажид ХИДИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Ғаллаорол туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+