Адолатли ва мустақил суд тизимини яратамиз

19.09.2024 09:09:50

Сайловлар  ҳамма жамиятда ҳам фуқаролар фаровонлигини таъминлашга ҳисса қўшадиган жараёндир. Мамлакатимизда жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловлар ҳам халқимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётини барқарорлаштиришда аҳамияти беқиёсдир. Мен судья сифатида юртимизда фаолият олиб бораётган бешта сиёсий партияларнинг сайловолди дастурлари билан танишиб чиқдим. Айниқса, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг  “Ҳуқуқий давлат барпо этиш-олий мақсадимиз”  деб номланган бўлимида суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш борасида илгари сурилган  таклифлари   менга маъқул бўлди. 

Адолатли ва мустақил суд тизимини яратиш орқали фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлаш жуда муҳимдир.  Фуқароларга енгиллик яратиш ҳамда судлар фаолиятида сифат ва самарадорликни ошириш мақсадида ҳар бир туман ва шаҳарда фуқаролик ишлари бўйича судларни ташкил этиш вақти келди. Сайловолди дастурда  фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ортиқча сарсонгарчилигини олдини олиш мақсадида давлат органи ва улар мансабдор шахсларининг қарори ва хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан маъмурий судга шикоят қилишда низоларни судгача ҳал қилиш тартибини жорий қилиш муҳим ҳисобланади.  Шунингдек, маъмурий суд ишларини юритишда дастлабки эшитув тартибини йўлга қўйиш, фуқароларнинг суд ҳокимиятига ишончини оширишда судьяларнинг мустақил бўлиши муҳим мезон бўлиб, судьялар ҳуқуқларини юқори даражада кафолатлаш ва иш юкламаларини мақбуллаштириш мақсадида “Судьялар мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини ишлаб чиқиш, судларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тез ва сифатли таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ошириш мақсадида судьялар сонини аҳоли сонига мутаносиб равишда кўпайтириш керак .Бундан ташқари, партия дастурида судьяларнинг ихтисослашувини янада кенгайтириш масаласи ҳам ўртага қўйиляпти ва аниқ таклифлар илгари сурилмоқда.  Жумладан, меҳнат, солиқ, молия, интеллектуал мулк, вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид низолар бўйича ихтисослаштирилган судьялар корпусини яратиш каби бугунги кундаги энг муҳим ислоҳотлар сайловолди дастуридан ўрин олган. Ўйлайманки бу каби янгиликлар келгусида Янги Ўзбекистон тараққиётига, тинчлиги ва фаровонлигига, адолатли жамиятни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

                                 Музаффар Раупов,
Қашқадарё вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судьяси.

            

 

    

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+