Янгиликлар 1430
Адолатли жамият — барқарор тараққиёт мезони
Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан 2022 йилнинг "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб эълон қилинганлиги халқимиз томонидан илиқ кутиб олинди.
Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси эса, юртимизда яшаётган ҳар бир инсонинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашда, инсон қадрини янада юксалтиришда, жамият асоси бўлган маҳалла ҳал қилувчи ўрин тутиши белгиланган.
Барчамизга яхши маълум, Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси regulation.gov.uz, 2022-2026.strategy.uz ва jamoatchilik.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди. “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида кейинги беш йилликда мамлакатимизда амалга оширилиши назарда тутилган ислоҳотлар борасидаги кенг жамоатчилик фикрлари ҳисобга олинди.
Тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга ошириш буйича «Йўл харитаси» 7 та устувор йўналишдан иборат 94 та мақсадларни қамраб олган.
Ушбу муҳим ҳужжатда Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисдаги нутқи ва сайловолди дастурида илгари сурилган ташаббуслар акс эттирилган.
Эътиборимни тортган йуналишлардан бири «адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш» йўналиши бўлиб унда таълим сифатини ошириш, мактабларни ривожлантириш буйича миллий дастур жорий этиш ва энг дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги болалар саломатлигига катта эътибор қаратилган ҳолда мактаблардаги 1-4-синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш ҳамда мазкур йуналишда белгиланган мақсадларга эришишга қаратилган чора-тадбирлар бўлди.
Шулар билан бир қаторда мазкур бўлим:
- Ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имкониятини яратиш. Касбга ўқитиш кўламини 2 баробар ошириб, жами 1 млн нафар ишсиз фуқарони касб-ҳунарларга ўқитиш ва бу жараёнда нодавлат таълим муассасаларининг иштирокини 30 фоизга етказиш;
- мактабгача таълимнинг қамров даражасини 62 фоиздан 80 фоизга етказиш, нодавлат боғчаларга ва мактабларга фарзандини юбораётган ота-оналарнинг 3 млн сўмгача тўловларини даромад солиғидан озод этиш;
- мактабларни ривожлантириш миллий дастурини жорий этиш орқали халқ таълими тизимида қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш;
- олий таълимга қамров даражасини амалдаги 28 фоиздан 50 фоизга етказиш ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида 100 минг ўринли талабалар турар жойларини барпо этиш;
- мактаб ўқувчиларининг камида бир касбни эгаллашига кўмаклашиш тизимини жорий этиш;
- бюджетдан дори воситалари ва тиббий буюмларга ажратилган маблағларни 3 баравар ошириш, мамлакатда ишлаб чиқариладиган дори воситалари миқдорини 80 фоизга етказиш;
- тиббий хизматлардаги хусусий секторнинг улушини 25 фоизга етказиш, “оилавий шифокор” йўналиши бўйича мустақил фаолиятни амалга оширишга рухсат бериш;
- ҳудудларда бирламчи тиббий-санитария хизматининг фаолияти “бир қадам” тамойили асосида йўлга қўйилиб, 105 та оилавий шифокор пункти ва 31 та оилавий поликлиника ташкил этиш;
- жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган аҳолини
33 фоизга чиқариш, мамлакатимизда Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш каби бирқанча ижобий ўзгаришлар амалга оширилиши кутилмоқта.
Ушбу мақсадлар партиямиз сайловолди дастурида белгиланган мақсадлар ҳамоҳанглиги билан аҳамиятли.
Алоҳида таъкидлаш жоизки лойиҳада назарда тўтилган йуналишлар буйича мавжуд муаммолар очиқ-ойдин билдирилган бўлиб мазкур соҳалардаги зарур ислоҳотларни амалга ошириш учун жамоатчиликнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалар ўрганилди.
Аҳоли томонидан билдирилган мавжуд муаммоларни баён қилиш ва партия электорати фикрига қулоқ солган ҳолда, «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳам бирқанча таклифларни билдирди.
Жумладан:
- Мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимларини АКТдан тўғри фойдаланишлари учун малакасини ошириш ҳамда ўқитиб бўлинган ва талабга жавоб берувчи ходимларга сертификат беришни йўлга қўйиш;
- Мактабларнинг моддий техник баъзасини ривожлантириш. Масалан электрон доска, кампьютер жамланмаси, проектор ва монитор, телевизор, спорт анжомлари билан таъминлаш;
- Мактабгача таълим ташкилотида 10 йилдан ортиқ иш олиб борган, ўрта махсус маълумотга эга тарбиячиларни олий таълимга ўзи ишлаётган йўналиши ва мутахасислиги бўйича имтиёзлар асосида ўқишга қабул қилиш;
- Ўқитувчиларнинг ўзи ўқитадиган фани бўйича кўрсатгичларига қараб ойлигини ошириш. Масалан: Сўнги тўрт йил давомида ўқитган ўқувчиларнинг билим даражаси, эришган ютуқлари, шаффоф ҳолда олинган тест натижалари, ўқитувчининг ўзининг кўрсатгичлари белгиланадиган (критерия) дастур ишлаб чиқиш ва дастурдан ноқонуний йўл билан фойдаланган масъуллар ва ходимларга қатъий қонуний чоралар кўриш;
- Ўқувчиларнинг сонига қарамасдан ҳар бир умумтаълим мактабларида спорт залларини ва мажлислар хонасини қуриш;
- Дори-дармонлар рекламасини чеклаш ва дори-дармонларнинг фақат шифокор рецепти асосида сотилишини йўлга қўйиш каби бирқанча масалалар юзасидан таклифлар билдирилди.
Ўйлайманки, албатта мазкур жараёнларда иштирок этган ҳар бир фуқаронинг фикрлари ва ўз муаммолари бўйича билдирган таклифлари инобатга олинган ҳолда, олдимизга янги вазифалар белгилаб олмоқдамиз.
Демак мақсадимиз, мамлакатимиз эртаси учун муносиб ҳисса қўшаётган ҳар бир юртдошимиз билан биргаликта адолатли жамиятни барпо этамиз.
Нурлыбай ҚАЙПБЕРГЕНОВ,
«Адолат» СДП Қорақалпоғистон
Республикаси Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг