Янгиликлар 1185
Адолатли жамият қуришда фаол иштирок этинг!
Ўзбекистон "Адолат" СДП Ўзбекистон туман Кенгаши томонидан қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида "Адолатли жамиятни бирга қурамиз!" шиори остида сайловолди ташвиқот тадбири ўтказилди.
Мамлакатимизда демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда бугун сансолорлик кетмайди. Ҳокимият, жамоатчилик ташкилотлари, ННТлар ҳамда ҳар бир фуқаро бугун адолатли жамият қуришда фаол иштирок этмоғи лозим.
Зеро, фуқароларнинг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шароит яратишда, жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминлаш ҳамда амалий механизмларини жорий этишда ўзаро ҳамкорлик ва якдиллик билан ҳаракат қилиши зарур бўлади.
Тадбир давомида иштирокчиларга партиянинг мақсад ва вазифалари тушунтирилибгина қолмай, сиёсий жараённинг аҳамиятини англатган ҳолда фуқароларда даҳлдорлик ҳиссини оширишга эътибор қаратилди.
-Партия тадбирида илк бора иштирок этишим, – дейди Ўғилой Турдиева. – Жуда қизиқарли ўтди. Сиёсий тушунчаларим янада кенгайди. Энг муҳими, ҳар бир сайловчи сиёсий жараёнда қатнашиш орқали ўз мақсадлари рўёби учун муҳим қарорни қабул қилишини англадим.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг