Адолатли жамият — Янги Ўзбекистон пойдевори!

09.08.2024 09:08:24

Мамлакатимизда сўнги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар нафақат жонажон ватанимизни ривожланиши балки, шу ватанда яшаётган барча халқимизнинг турмуш тарзини тубдан ўзгартирмоқда. Бу ислоҳотлар таг замирида мамлакатимиз раҳбарининг адолатли бошқарув тизимини жорий этганликлари ўз аксини топган. Маълумки қаерда адолат бўлса ўша ерда соф рақобат вужудга келади. Соф рақобат эса ўз навбатида мамлакатимизни ривожланиши учун замин яратади. Чунки рақобат бор ерда ўсиш, ривожланиш ва юксалиш юқори даражада бўлади.

Жонажон она Ватанимизни ривожи ва буюк келажаги учун «Адолат социал-демократик партияси » ҳам «Адолат ҳар бир инсон учун!», «Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони», «Биз адолат ва ҳақиқат учун курашамиз!», «Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқарамиз!» ҳамда социал-демократиянинг энг муҳим қадриятлари бўлган – ижтимоий адолат, эркинлик, бирдамлик ва имкониятлар тенглиги ғояларига таянган ҳолда юртимиз равнақи учун ўз ҳиссамизни қўшиб келмоқдамиз.

Жумладан Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси («Адолат» СДП) — партия аъзоларининг умумий сони 2024 йил 24 июль ҳолатига 1 104 283 нафарни ташкил этади. Улардан 595 минг 208 нафари яъни 54 % хотин-қизлар, 430 минг 689 нафари ёки 39 % ёшлар ҳиссасига тўғри келади. Бизнинг «адолатчилар» 8 минг 131 та бошланғич партия ташкилоти сафида бирлашган. Юқорида келтириб ўтилган маълумотлар Адолат социал-демократик партияси ўз фаолиятини самарали ва тизимли ташкил этганлигини ёрқин далилидир.

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг мақсад ва вазифалари:

Партиянинг бош мақсади — Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, ислоҳотларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий-демократик, адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш ва пировардида, Ўзбекистонни жаҳонда ривожланган мамлакатлар сафидан мустаҳкам ўрин олишига муносиб ҳисса қўшиш.

Партиянинг ғоявий негизини социал-демократиянинг 3 асосий принципи: сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий адолат ташкил этади. Қонун устуворлигини таъминловчи адолатли ижтимоий муносабатлар ўрнатилгандагина одил жамият қуриш мумкин бўлади. «Адолат» партияси ушбу йўналишдаги ишларни бажаришни ўзининг асосий вазифаси деб ҳисоблайди. Партия электоратининг асосий қисми бўлган ижтимоий соҳа вакилларининг ижтимоий иродасини намоён этишга интилади, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади, ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлайди, меҳнат ва барқарор ҳаёт муҳофазасини таъминлайди.

Адолат» социал-демократик партияси ўз олдига қуйидаги вазифаларни қўяди:

ҳуқуқий демократик давлат қуриш;

Мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш;

Ватанга содиқ хизмат қилиш;

Адолатли фуқаровий жамият қуриш;

Сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий демократия талабларига ҳамда мамлакатимизда яшаб турган барча миллат ва элатларнинг орзу-умидларига монанд шарт-шароит юзага келтиришга ҳисса қўшиш.

Юқорида келтириб ўтилган барча мақсад ва вазифалар Адолат» социал-демократик партиясининг Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида белгилаб олган дастуриламал ҳисобланади.

Зеро, Адолатли жамият — Янги Ўзбекистон пойдевори!

  Мираъзам Тўхтасинов 
"Адолат" СДП
Наманган вилоят Кенгаши
«Ёш адолатчилар қаноти» фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+