АДОЛАТЛИ ЖАМИЯТНИ ИСТАСАНГИЗ, «АДОЛАТ»НИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНГ!

01.08.2024 20:08:12

Маълумки, жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан Марказий сайлов комиссияси томонидан сиёсий партияларни сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи имзо йиғиш жараёнига старт берилди.

Бўлажак сайловда “Адолат” социал-демократик партияси ҳам ўз номзодлари билан муносиб иштирок этишни мақсад қилган. Шу боис, партиямиз томонидан сайловни ташкил этиш босқичининг муҳим таркибий қисми бўлган имзо йиғиш жараёни бошланганини маълум қиламиз. Ўз имзоси билан “Адолат” социал-демократик партиясини қўллаб-қувватлашни мақсад қилган фуқаролар партия томонидан ташкил этилган махсус жойларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан (паспорт ёки ID карта) келишлари сўралади.

Имзо йиғиш жараёнлари 15 август кунигача давом этади.

Имзо тўплаш учун ташкил этилган махсус жойлар билан қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин:


Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+