“Адолатни мадҳ этгум”

17.09.2019 14:09:02

Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан 2019 йилнинг 5 октябрь кунига қадар мамлакатимиздаги барча умумий ўрта таълим ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар ўртасида “Адолатни мадҳ этгум” номли шеърхонлик танлови ўтказилади.   

Танловда қатнашиш истагида бўлганлар ўзларининг ижодий ишларини Ўзбекистон “Адолат” СДП туман (шаҳар) кенгашларига тақдим этишлари лозим.

Ҳар битта ижодий иш MS Word-2007 дастури, 14 шрифт, 1,5 интервал, А4 формат, 3-4 бетгача (электрон шаклда) тақдим этилиши лозим.

Мавзунинг номи катта ҳарфлар билан қорайтирилиб, қоғознинг ўртасига (Ctrl+E) билан жойлаштирилиб, иштирокчининг исми-шарифи, таҳсил олаётган таълим муассасасининг номи ўнг томонга (Ctrl+R билан) келтирилади.

Ҳудудий кенгашлардан муваффақиятли ўтган, талаб даражасида ёзилган, энг яхши шеърлар Ўзбекистон “Адолат” СДП Марказий Кенгашига юборилади. Бу ерда Ўзбекистон “Адолат” СДП Марказий Кенгаши ходимлари ва фаолларидан иборат ишчи гуруҳи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги вакилларидан иборат нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади. 

Кўрик-танловда ғолиб бўлган энг сара ижодий ишлар (шеър) алоҳида рукн остида “Адолат” газетаси саҳифаларидан ўрин эгаллайди, партиянинг веб-сайтига жойлаштирилади ҳамда китоб ҳолатида чоп этилади. 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+