Адолатнинг энг фаоллари аниқланди!

29.12.2021 18:12:56

"Адолат" СДП томонидан 2021 йил якуни бўйича жамиятимизда адолат мезонларини қарор топтириш ҳамда партиянинг устувор мақсад ва ғояларини амалиётга татбиқ этишда фаоллик кўрсатаётган ёшлар, хотин-қизлар ва "Ёшлар парламенти” аъзоларини аниқлаш ва саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида расмий ижтимоий тармоқларимизда жорий йилнинг 20-28 декабрь кунлари ташкил этилган сўровномаларнинг натижаси қуйидагича:

"Йилнинг энг фаол адолатчи аёли" номинацияси бўйича Сейтжанова Улбосын, Бабабекова Мухиба, Аманова Малика ҳамда Абдуллаева Замира ғолиб деб топилди.

"Йилнинг энг фаол ёш адолатчиси" номинацияси бўйича Тешабоев Акбаршох, Дастиров Сардорбек ҳамда Ахмадалиев Бунёдбек ғолиб деб топилди.

“Адолат”нинг "Ёшлар парламенти”даги фаол аъзоси" номинацияси бўйича эса Ахроржонов Абубакир, Тешабоев Акбаршох ҳамда Турсунов Олимжон ғолиб деб топилди.

Ғолибликка муносиб деб кўрилган партиядошларимизни партиянинг Сиёсий Кенгаши ва кўп сонли аъзолар номидан табриклаб, уларнинг келгусидаги фаолиятларида улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, юқоридаги сўровнома натижалари кўп сонли ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг танлови ҳисобланиб, ундаги натижалар нисбийдир.

Биз ушбу сўровномада иштирок этган барча иштирокчиларни партиянинг энг фаоллари сафида деб биламиз ва меҳнатини қадрлаймиз!

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратининг
Аёллар ва ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш бошқармаси бошлиғи Гулнисо Саидова.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+