Янгиликлар 3001
Адолатнинг фойдаларидан
11.05.2020 13:05:46
- Адолат жамиятда барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.
- Адолат жамиятда ҳотиржамликни таъминлайди.
- Адолат мулкнинг бардавомлигидир.
- Адолат Аллоҳ таолонинг розилигига эриштиради.
- Адолат халойиқнинг розилигига эриштиради.
- Адолат одамларни ёмонликдан сақлайди.
- Адолат соҳиблари барча яхшиликка эришадилар.
- Адолат кўпгина хайрли ишлар ва тоатларнинг ўрнини босади.
- Адолат Исломда комил ва шомилдир.
- Адолат жаннатга элтувчи йўлдир.
Мўмин-мусулмон одам ўзига, қўл остидагиларга, оила аъзоларига, барча инсонларга ва махлуқотларга нисбатан адолатли бўлишга ҳаракат қилмоғи матлубдир. Бунинг учун у адолатга ундовчи оят ва ҳадислари тез-тез ўқиб, ўрганиб туриши лозим. Адолат ҳақидаги қиссалардан баҳраманд бўлиб туриши, адолатнинг фойдалари ва адолатсизликнинг зарарларини эсга олиб туриши зарур.
"Руҳий тарбия" китобидан.
Фикрингизни қолдиринг