Афв имконият демакдир

17.05.2021 15:05:29

Амалдаги қонунларимизнинг асосини  бағрикенглик ва юксак инсонийлик ташкил этади. Давлатимиз раҳбари томонидан  имзоланган  “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган  бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармон бу йўлда яна бир қадам бўлди.

Халқимизга хос кечиримлиллик, бағрикенглик намунаси бўлган мазкур хужжат адашиб, эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган 100 нафар юртдошимизга озодлик бахтини берди. Қолаверса, фармон улар учун катта имконият бўлди.

Хўш, эндиги вазифа нима? Албатта, ана шу фуқароларни жамиятнинг фаол кишилари қаторига қўшиш. Бу масалага давлат ва нодавлат идоралари, маҳалла институти ва биз халқ вакиллари алоҳида эътибор билан қарашимиз зарур. Негаки жазони ижро этиш жойларидан озод этилганлар бирдан янги ҳаётга кириб кетиши қийин. Уларни сафимизга тортиш, иш билан таъминлаш, ҳаёт жиноятдан иборат эмаслигини тушунтириш ва энг асосийси қонунларимизга итоат қилишга ўргатиш лозим. Шундагина улар қайта нотўғри йўлга кирмайдилар.

Айниқса, озод этилган аёллар билан алоҳида ишлаш талаб этилади. Қайта жиноят содир этмасликларини таъминлаш, соғлом турмуш тарзига уйғунлашуви, оиласи, фарзандлари ва яқинлари даврасида ўз ўрнини топиш бош мақсадига айланиши мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун  маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳар биримизнинг ижтимоий вазифамиз.

Авф давлатимиз сиёсатининг ифодаси, халқимизга хос кечиримлилик намунаси экан, ана шу ҳақиқатни ҳар биримиз қалбимизга сингдирайлик.

Илҳомжон АБДУЛАЗИЗОВ,

халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+