Аҳоли хонадонларида тиббий кўрик ташкил этилди

26.02.2020 09:02:45

Мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама етук ва баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказиш, бу борада эса хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

      Шу боис, юртимизда хотин-қизлар соғлиғини мустаҳкам ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари яратилганлиги, тиббий хизмат тизимини жаҳон андозалари даражасига кўтариш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

      Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ҳам ҳудудларда фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

       Хусусан, партиянинг вилоят Кенгаши вакиллари ҳамда Термиз шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан шаҳардаги  кўп тармоқли марказий  поликлиникаси  билан ҳамкорликда партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида шаҳардаги “Юлдуз” МФЙда аҳоли учун бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

      Тиббий кўрик давомида фуқароларга соғлом турмуш тарзи, ўзи ва яқинларининг саломатлигига эътиборли бўлиш бўйича маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, маҳаллада яшаётган ёши улуғ инсонлар, ногиронлиги бор шахслар ва болаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уй шароитида тиббий кўрик олиб борилди. Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни, тўғри овқатланиш юзасидан маслаҳатлар берилди.

  -Болам ёшликдан ногирон бўлиб туғилган. Одатда, оилавий поликлиникаларга, тиббиёт бирлашмасига ўзимиз олиб борар эдик. Аммо партия томонидан кўрсатилган бу кўмак мени бениҳоя қувонтирди. Шифокорларимиз фарзандимни барча текширувлардан ўтказишди. Керакли кўрсатмалар беришди. Бу ташаббус бизга кўмак бўлди, - дейди “Юлдуз” МФЙда истиқомат қилувчи  имконияти чекланган Муҳриддин Азизовнинг онаси. 

    Аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишни такомиллаштириш соғлом авлодни тарбиялаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолида тиббий этика, санитария-гигиена кўникмаларини шакллантириш,  касалликларни камайтиришда муҳимдир. 

      Тиббий кўрик давомида фуқаролар ўзлари қизиққан саволларга жавоблар, саломатлиги тўғрисидаги муаммоларга тегишли кўрсатмалар олишди.

 

Гулшод Турсоатова,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+