Аҳоли муаммолари депутатлар эътиборида

19.08.2022 08:08:28

“Адолат” СДП Когон шаҳар Кенгаши раиси Шехроз Норов ҳамда шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида шаҳардаги “Бобур” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.

Ишчи гуруҳ ўрганишлари жараёнида аниқланган муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборди. Баъзи мурожаатларга депутатлар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, мурожаатлар жойида қанотлантирилди.

бух1_10

Шу билан биргадикда ишчи гуруҳ томонидан шаҳардаги “Бобур” МФЙ мутасаддилари билан “Темир дафтар”, “Ёшлар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ишлаш, камбағалликни қисқатириш, аҳоли бандлиги бўйича МФЙда амалга оширилаётган ишлар юзасидан суҳбат олиб борилди.

бух3_8

Бундан ташқари ишчи гуруҳ томонидан шаҳардаги 9-умумтаълим мактаби фаолияти ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари билан ҳам яқиндан танишиб чиқилди. Мавжуд муаммолар юзасидан масъулларга ишчи гуруҳ томонидан таклиф ва тавсиялар берилиб, муаммонинг бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилди.

 “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+