Аҳоли мурожаатлари тингланди

03.02.2021 15:02:32

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 январь  куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли  ташкил этиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Пастдарғом туманида “Хотин–қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш долзарб вазифа” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Музаффара Абдиева,  туман бандликка кўмаклашиш маркази, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъуллари, уюшмаган ёшлар, хотин-қизлар ҳамда ОАВ иштирок этди.

Тадбирда давомида Пастдарғом тумандаги  хотин – қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда белгиланган чора-тадбирлар хусусида  сўз юритилди.

Тадбирда сўзга чиққан ОМҚП депутати Музаффара Абдиева юртимиз аҳолисининг қарийиб 55% ни ташкил этадиган бу ёшлар бизники,  шу юртнинг бойлиги, ёшларнинг тақдири эртанги бизнинг тақдиримиз эканлигини, уларнинг қалби ва тафаккурига ватан,  мамлакат, мутахассислик, касб-ҳунарни, меҳр-оқибатни  сингдириш зарурлигини таъкидлади.

Албатта, мамлакатимизда ҳамиша ёшлар ва уларнинг келажаги ҳақида ғамхўрлик қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилиб келинмоқда. Бу борада Пастдарғом туманида ҳам ҳар томонлама ўсиб-униб келаётган навқирон авлодни таълим-тарбияси, маънавиятини юксалтириш, уларни қобилият ва истеъдодларини қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар олиб борилаётганлиги тадбир иштирокчилари томонидан қайд этилди.

Хусусан, туманда “Аёллар дафтари”га киритилган 64 нафар хотин-қизлар тадбиркорликнинг турли йўналишлари бўйича қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитилмоқда. Бугунги кунда сертификат олган хотин-қизларлардан 8 нафарининг бандлиги таъминланди, 2 нафар хотин-қизлар ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишди. Жумладан, “Фурқат” маҳалласида яшовчи фуқаро Асадова Моҳинисо тикувчилик йўналишида, “Шароф Рашидов” маҳалласида яшовчи Тўйчиева Асила иссиқхона йўналишида ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишди. Келгусида имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлик йўналишини кенгайтириш мақсадида эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Тадбир якунида  депутат Музаффара Абдиева аҳолининг мурожаатларини тинглади. Аҳолини қийнаган йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш, “Лолазор” маҳалласидаги электр энергия симлари ва трансформаторни маънан эскирганлиги, янгилаш лозимлиги сингари муаммоларни ечиш йўллари муҳокама этилди.

 

Хонбуви ХАЙИТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+