Янгиликлар 506
Аҳоли саломатлиги «адолатчилар» эътиборида
Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг «Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик!» лойиҳаси партиядошларимизни жамоатчилик орасида соғлом турмуш тарзига қаратилган тарғибот ишларини олиб боришга ундамоқда. Бу борада сафимиздаги тиббиёт ходимлари билан ҳамкорлик ижобий самара беряпти.
Партиянинг Избоскан туман Кенгаши томонидан Мангуберди МФЙда Янгизамон ОШП ходимлари билан ўтказилган давра суҳбати айни шу мақсадга қаратилди. Тадбирда сўз олган тиббиёт ходимлари кейинги йилларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётгани, соҳадаги изчил ислоҳотлар, шифокорлар зиммасидаги масъулият янада оширилгани юзасидан тушунча бердилар. Саломатликнинг энг асосий омили тиббий маданият эканлиги таъкидланди.
Аҳрорбек Абдужабборов, Избоскан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:
-Аҳоли саломатлигини яхшилаш ҳамма вақт долзарб вазифа. Бу биргина тиббиёт ходимларининг вазифаси, дея қараб бўлмайди. «Адолатчилар» билан ҳамкорликда ишлаётганимиз бежиз эмас. Жамоатчилик орасида тарғибот ишларини олиб боришда партия фаоллари билан доим биргамиз. Бугун Янгизамон ОШП ходимлари ва партия фаоллари Мангуберди МФЙдаги ҳар бир оилага кириб бориб, тушунтириш ишларини олиб бордилар. Маҳаллада ташкил этилган тиббий кўрик 30 дан ортиқ фуқароларда касалликларни барвақт аниқлаш имконини берди. Асосийси, иштирокчиларда ўз саломатлигига эътибор ортди.
Избосканлик «адолатчилар»нинг соғлом ҳаёт йўлидаги одимлари жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Дилфуза Аҳмедова,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Избоскан туман кенгаши раиси.
Фикрингизни қолдиринг