Янгиликлар 1118
Аҳоли саломатлиги биз учун муҳим
«Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши фаолиятида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш кенг ўрин эгаллайди. Ҳудудларда ўтказилаётган чуқурлаштирилган тиббий кўрик тадбирларида иштирок этаётган шифокор-сафдошларимизнинг таъкидлашича, жамоатчиликнинг тиббий маданиятини юксалтириш натижасида фуқароларда ўз саломатлигига эътибор ошиб бормоқда.
Шаҳрихон туманидаги Дўлан маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган ана шундай тадбирда 400 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этди. Тор соҳа мутахассислари томонидан аниқланган беморларни соғломлаштириш чора-тадбирлари белгиланди. Эътиборлиси, уйда ётган кекса ёшдагилар ҳолидан ҳам хабар олинди.
Мадаминжон Мадазимов, «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши раиси:
-Йил бошидан Андижон давлат тиббиёт институтидаги шифокор-сафдошларимиз томонидан вилоятдаги деярли барча туманларда мана шундай тадбирлар ташкил этилмоқда. Ижтимоий кўмакка муҳтож 50 дан ортиқ бемор бизнинг ёрдамимиз билан соғломлаштирилди. Тиббий маданиятни оширишга қаратилган сайёр тадбирлар ижобий самара бермоқда. Аҳоли саломатлиги ҳамма вақт биз учун муҳим.
Эътиборлиси, бўлғуси шифокорлардан иборат волонтёрлар гуруҳи тиббий кўрик тадбирларини ташкиллаштириш ва жамоатчилик орасига кириб боришда тарғиботчи сифатида фаол. Ҳар бир хонадонга кириб бориб фуқароларни соғлом ҳаётга бошламоқдалар.
“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг