Аҳоли саломатлиги йўлида бирлашаётган боғотлик партиядошлар

14.04.2021 18:04:00

Ўзбекистон “Адолат” СДП Боғот туман Кенгаши томонидан туман тиббиёт бирлашмаси, оилавий поликлиникалар ҳамда ҳусусий клиникаларда  “Саломатлик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида тиббий кўриклар ташкил этиш қизғин паллада.      

Бугун  туман тиббиёт бирлашмасида  партия лойиҳаси доирасида ташкил этилган тиббий кўрик ҳам бир қатор юртдошларимизнинг саломатлигини  мустахкамлашда  ва касалликларни олдини олишда аҳамиятли бўлди.

Унда  туманда аҳолини айниқса, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”  ҳамда  “Темир дафтар” рўйҳатида қайд этилган  фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш  фаоллик билан олиб борилди.

Дилором Хўжаева, бемор, тиббий кўрик иштирокчиси:

Бир неча йилдан буён қон босимим ошиб соғлигимдан шикоят қилиб келаман. Гоҳида навбат кутиб ўтиришдаги  муаммолардан  хафсалам пир бўлади. Бугун ҳеч қандай қийинчиликларсиз  шифокорлар,  УТТ, ЭКГ кўригидан  ўтдим.  Соғлигимизни қайғуриб,  шифокор ҳузурига боришимизга ундаб турган партия фаолларига ҳамда шифокорларга  раҳмат.

Туманда тиббий кўрик  ташкил этиш  давом этмоқда.

 

                                                                                                   Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                              Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                     Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+