Аҳоли тиббий маданиятини оширишга қаратилди

31.10.2020 14:10:08

Ўзбекистон “Адолат”  СДПнинг Фарғона вилоят Фурқат туман Кенгаши  томонидан  аҳоли тиббий маданиятини ошириш,  уларнинг санитар –гигиеник талабларга риоя қилишларини таъминлаш масалаларига бағишланган тадбир ўтказилди.

Унда туманнинг “Эски” МФЙ ҳудудидаги 67- қишлоқ оилавий поликлиникаси  шифокори  Шаҳзода Чутбоева,  ҳамширалар – Дилфуза Солиева,  Хумора Бектошевалар  иштирок этдилар.

  • Барчамизни ташвишга солиб, қийнаб келаётган касалликка қарши курашишнинг энг оддий  чораси санитар-гигиеник талабларга риоя қилиш  эканлигини яхши биламиз.  Аммо айрим фуқароларимиз томонидан бундай тартибга амал қилинмаётганлиги  ташвишланарлидир.    Аҳоли тиббий маданиятини ошириш мақсадида  поликлиникага келаётган беморларга  қайта-қайта тушунчалар бериб бориляпти. Ўзи ва оиласини асраши учун тиббий ниқобларни мунтазам алмаштириб туришлари, бир-бириникидан фойдаланиш ҳолатининг олдини олиш,  болалар ва катталарнинг саломатлигига эътиборли бўлишга чақирилмоқда.

Тадбир давомида  тиббиёт ходимлри томонидан ҳар бир фуқаро  маҳаллаларда ташкил этилаётган тўйлар ҳамда йиғинларда ниқобли тартибга риоя этиши мунтазам  қўлларни антисептик воситалар билан тозалаб туриш, болаларнинг бундай жойларда иштирокини камайтириш сингари ҳолатлар ҳам тилга олинди.

Шу билан бирга, тадбир давомида  бир неча  хонадонларда бўлиниб,  шифокор томонидан аҳолига тиббий маслаҳат ва тушунчалар берилди.

 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят

Кенгаши  матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+