Аҳолига байрам шукуҳи улашилди

05.05.2022 15:05:07

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 29 апрель куни эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида эътиборга муҳтож аҳоли қатламига ғамхўрлик кўрсатиш бўйича янги тизим яратилаётгани ва уларнинг ҳолидан доимий хабар олиш бўйича кўрсатмалар берилган эди.

Мазкур йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Рамазон ҳайити муносабати билан Халқ депутатлари шаҳар-туман Кенгаши депутатлари кексалар, боқувчисини йўқотган оилалар, ногиронлиги бўлган эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олди. Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

–  Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак. Зеро, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, хайру саховат ва шукроналик туйғулари Халқимизнинг маънавий ҳаёти, миллий қадрияти сифатида анъаналаримизнинг ажралмас қисми бўлиб келган, – дейди  Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгаши депутати А.Нематжонов. –  Саховат тадбирларида депутатларимиз Б.Юсупов ва У.Абдуллаевлар ҳам фаол иштирок этишди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Тошлоқ, Ўзбекистон туман  Кенгаши депутатлари   Ғ.Юлдашев, М.Ҳамидова  партиянинг “Саховат – беназир қадрият”  лойиҳаси доирасида  тумандаги кам таъминланган  оилалар ҳолидан хабар олиб, дастурхонларига тўкинлик улашди.

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати О.Холиқов эса  тумандаги “Саткак” МФЙ раиси М.Аҳмедова билан ҳамкорликда Саткак маҳалласида яшовчи кам таъминланган оила фарзандларига байрам муносабати билан тадбир ташкил этди. Дастурхон  тузалиб, концерт дастури намойиш этилди. Тадбирда туман ҳокими Ш.Мўминов ҳамда партиянинг туман Кенгаши раиси Н.Каримов иштирок этди ва  ўз совғалари билан болажонларни хурсанд қилишди.

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши 

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+