Айбдор ким?..

12.04.2021 10:04:46

Яқинда ижтимоий тармоқларда “Битта укол билан ўлдирди… Дўхтирлар ўлдирди” деб айтилаётгган видео тарқалди. Ушбу воқеа аҳоли, кенг жамоатчилик  ўртасида муҳокамаларга сабаб бўлди.

Маълум бўлишича, воқеа Навоий вилояти перинатал марказида содир бўлган. Воқеа бўйича видеомурожаат эълон қилингач, вилоятдаги ҳуқуқ тартибот ва жамоат ташкилотлари томонидан, суриштирувлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати Р.Хайитов Навоий вилояти перинатал маркази гинекология бўлимии бош шифокор ўринбосари А.Эшонқулов  билан учрашиб воқеанинг  асл сабабларини ўрганди.  

Навоий вилояти перинатал маркази гинекология бўлими Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Ўзбекистон” МФЙда яшовчи Феруза Остонова жорий йилнинг  16 март куни  соат 12-05да “ривожланмай қолган  ҳомила» ташхиси билан қабул қилинган.

Бемор бўлимда стандарт протоколлар бўйича текширувлардан ўтказилиб, ҳомиласи уч хафтадан ортиқ ривожланмай қолганлигини, умумий қон таҳлилида лейкоцитлар миқдори нормадан ошганлиги,  инобатга олиниб, септек  асоратларнинг олдини олиш мақсадида антибиотик профилактика мақсадида 1,0 гр  цефтриаксон дори воситасини мушак орасига юборган.  Синамадан сўнг инъекцияни ўтказишга тавсия берилган.

Шу куни соат 17-30 лар атрофида муолажа ҳамшираси томонидан цефтриаксон дори воситаси ўнг билак соҳасига синама қуйилгандан кейин, тўсатдан анафилактик реакция, яъни анафилактик шок ва клиник ўлим ҳолати кузатилган.

Ўтказилган тезкор реанимацион чора-тадбирлардан сўнг, юрак фаолити тикланиб, узайтирилган сунъий нафас бериш аппаратида интенсив даво муолажалари давом эттирилган.  

Даволаш жараёнида 2021 йил 17 март куни Республика бош анестезиолог- реаниматологи профессор Ж.М.Собиров, 2021 йил 23  март куни Республика врачлар малакасини ошириш институти доценти, реаниматолог У.Б.Ботиров ва 2021 йил 25 март куни  РИА ва ГИАТМ профессори, реаниматолог Ким Ён Динлар томонидан керакли тавсиялар берилган. Ўтказилган интенсив даво муолажаларига қарамай  2021 йил 25 март куни 12:40 ларда биологик ўлим қайд қилинди.

Содир бўлган она ўлими юзасидан таҳлиллар ўтказилди, ҳолат бўйича Навоий шаҳар прокуратураси томонидан суриштириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Адолат

СДП Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+