Янгиликлар 1534
Айбдор қонун олдида жавоб бериши шарт
Сурхондарёда ҳеч қандай сабабсиз Камазга қарата ўқ узган “бой” қўлга олинди” сарлавҳали хабар ижтимоий тармоқларда тарқалиб кенг жамоатчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлди.
Хабарда Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жорий йил 27 август куни соат 16:34 ларда туманнинг “Дарбанд” маҳалласида яшовчи Д.М. ўзининг автомашинасини туманнинг “Шифобулоқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобил йўлидан М-39 автомобил йўлида бошқариб бориб, шу йўлда ҳаракатланиб кетаётган Шеробод тумани “Ғўрин-Гиламбоб” маҳалласида яшовчи М.А. бошқарувидаги “Камаз” русумли автомашинасига ўзида бўлган пневматик пистолет билан 2 маротаба отганлиги келтирилган.
ИИБ расмий баёнотига кўра, 28 август куни Д.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилганлиги келтириб ўтилган.
Мазкур масала юзасидан партия Бойсун туман Кенгаши вакиллари ҳамда депутатлар туманнинг “Шифобулоқ” маҳалласига бориб муаммони ўрганиб чиқишди. Аниқланишича, мазкур маҳаллада яшовчи Д.М. ўзининг автомашинасини туманнинг “Шифобулоқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобил йўлидан М-39 автомобил йўлида бошқариб бориб, шу йўлда ҳаракатланиб кетаётган Шеробод тумани “Ғўрин-Гиламбоб” маҳалласида яшовчи М.А. бошқарувидаги “Камаз” русумли автомашинасига ҳеч бир асоссиз ўзида бўлган пневматик пистолет билан 2 маротаба отганлиги аниқланди. Партия вакиллари мурожаатига жавобан айни пайтда туман Прокуратураси томонидан мазкур шахсга нисбатан тергов ишлари олиб борилаётганлиги ва тергов тугагандан сўнг, аниқ далилларга асосланган маълумотнома тақдим этишлари билдирилган.
Бир нарса ўйлантиради кишини, бу қуроллар бизга қаердан кириб келяпти? Нима учун фуқароларнинг ёр-биродарларининг ҳаётига нуқта қўйиш мақсадида қурол ишлатишга ҳадди сиғяпти? Қонунчиликда қуролдан фойдаланиш да меъёр қоидалари борлигидан, наҳотки қуролдан фойдаланувчилар бехабар бўлса!?.Фараз қилайлик, худди АҚШга ўхшаб бизда ҳам қурол-яроғлар очиқ ошкора сотилаверса, унда нима қилиш керак, деган фикр уйғонади кишида.
Шу ўринда Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисида»ги қонунида қурол ишлатишга эгалик қилувчи шахсларга нисбатан бир қатор мезонлар белгилаб қўйилганлигини айтиш мумкин. Пневматик қуролга аслида, бугунги кунгача ҳам фуқароларнинг мазкур қуролга эга бўлишига ҳуқуқий ҳеч қандай чеклов йўқ эди. Янги қонун эса буни умумий тартибга солди, ҳатто, маълум даражада чеклаган ҳам. Мисол учун, шу кунгача пневматик милтиқ, сигнал, старт, газ пистолетлари ёки газ баллончалари қурол жумласига киритилмаган. Бу каби воситалар ҳеч қандай рухсатномасиз дўкондан сотиб олинган ва кўчада бемалол олиб юрилган. Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги қонуни кучга киргач, хизмат қуроллари, фуқаровий қурол сифатида ов ва спорт қуроллари қатори ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроллари ҳам Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси органлари томонидан берилган рухсатнома асосида сотиб олинади. Шунингдек, қуролларни кўчада очиқ ҳолда олиб юриш тақиқланади. Қонунда шунингдек, фуқаровий қуролларни олиб юриш мумкин бўлмаган жойлар белгиланган. Мисол учун, фуқаро ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини рухсатномасиз олиб юриш мумкинлиги, аммо аҳоли яшаш ҳудудидан узоқда унга эгалик қилувчи шахснинг уйида алоҳида сейфда қисмларга ажратилган ҳолда сақланиши кераклиги келтириб ўтилган.
Демак, ҳар бир қурол ишлатиш рухсатномасига эга бўлган шахс аҳоли ҳаёти хавфсизлиги учун жавобгардир. Қонунда белгиланган нормаларга амал қилинмаган тақдирда Жиноят Кодексида белгиланган тартибдаги моддаларига асосан жавобгарликка тортилиши шартлиги белгиланган. Қонун эса барчага баробар.
Гулшод ТУРСОАТОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг