Академия курсанти олтин медал соҳибига айланди

17.12.2020 10:12:53

 

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, ҳозирда аҳоли ва ёшларимизни спортга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлашга уларни оммавий спорт тадбирларига кенг жалб этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида ҳам ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни барча спорт мусобақаларида фаол қатнашиши ҳамда спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган тадбирларни оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 24 январдаги  «Ўзбекистон Республикасида Жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5924-сон ҳамда 2020 йилнинг 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 6099-сон фармонларини ижросини таъминлаш, шунингдек, 2020 йил 09 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг «Спортнинг армрестлинг тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубогини ўтказиш тўғрисида»ги 1542-сонли буйруғига асосан ҳамда мазкур йўналишдаги ишларни тизимли олиб бориш ва ёшларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида жорий йилнинг 11-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида спортнинг армрестлинг тури бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан  200 дан ортиқ спортчилар ўзаро куч синашишди.

Қизғин ва муросасиз кечган мусобақада ФВВ Академияси 4-босқич курсанти Ҳурматилло Мадазимов 75 кг. вазн тоифасида иштирок этиб, ўнг қўл билан битта олтин ва чап қўл билан эса битта бронза медалларини қўлга киритиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди.

Мусобақа якунида совриндорлар, ташкилотчилар томонидан  диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

- Юртимизда ҳукуматимиз томонидан жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш ва унинг оммавийлигини ошириш, бунинг баробарида, аҳолининг турли қатламлари, хусусан, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилган – дейди Академиянинг «Ҳарбий ва жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчиси катта лейтенант Рустам Чориев - Ушбу ислоҳотларни ҳаётга татбиқ қилинишида мураббийлар томонидан ташкилотчилик ва жонбозлик талаб этилади. Албатта, биз ҳам ёшларимизга намуна бўлишга ҳаракат қиляпмиз. Ушбу мусобақаларни уюштиришдан кўзланган мақсад ҳам ана шундадир.

Фарҳоджон ХОЖАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Академияси ўқитувчиси, капитан.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+