Акция: Ўқувчи қачон соғлом бўлади?

16.04.2021 13:04:48

Ёшлар-келажагимиз. Уларни соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб камолга етиши ўқувчилик давридан бошланади. Шу сабаб саломатлигига айни шу даврда эътиборни ошириш зарур.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон тумани кенгаши томонидан мактабларда ташкил этилган “Келажак сари соғлом қадам” акцияси айни шу мақсадга қаратилди. Партиядошларимиз тиббиёт ходимлари билан биргаликда ўқувчиларнинг саломатликларини ўрганиш баробарида мактабларда тиббий хизматнинг қандай йўлга қўйилганини ўргандилар.

Зарифахон Ёқубова, халқ депутатлари Андижон туман кенгаши депутати:   

-Ўқувчи доимий шифокор назоратида бўлса соғлом инсон бўлиб улғаяди. Ўсиш ёшида уларда ўзгаришлар кузатилади, касаллик аниқланса тузатиш осон кечади. Шу сабаб мактабларда тиббий хизматни талаб даражасида ташкил этиш лозим.

Тумандаги 17-,21- ва 43- мактаблар ўқувчиларининг  кўпчилигида  кариес аниқланди. Бу мактабларда стоматолог хизматини йўлга қўйиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Муроджон ҚОДИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+