Янгиликлар 2879
Амалий натижа ўзимизга бўлган ишончни оширади
Бир пайтлар кўчалар қачонки давлат дастурига киритилса асфальт қилинар ёки фуқаролар томонидан шахсий маблағлари ҳисобидан амалга ошириларди. Шунда ҳам иш якунига етказилмай шағал ётқизилганича қолиб кетган ҳолатлар кўп бўлган. Бугун эса фуқаро бу масалаларда ўзи ишонган депутатига мурожаат қилиб, ундан кўмак сўрамоқда. Қувонарлиси уларнинг аксарияти ижобий ечимини топмоқда.
Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгаши депутати Рафиқжон Мирзажоновга ҳам шундай мазмунда мурожаат келиб тушди. Туманнинг “Янгиқўрғон” МФЙдаги икки кўчанинг маълум масофаси асфальт қилиниши лозим. Гарчи давлат дастурига 180 метр қисми асфальт қилиниш киритилган бўлса-да, депутатнинг саъй-ҳаракатлари билан Нурхон кўчасининг жами 600 метри, Янгичек кўчасининг эса 50 метр қисми равонлашди.
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгаши депутати Б.Юсупов ҳам ҳомийлар кўмагида “Ёшлик” МФЙнинг Камалак кўчасидаги аҳолини тоза ичимлик суви билан таминлашга эришди.
– 400 метр масофадан 30 та хонадон учун ичимлик суви қувурлари тортиб келинди, – дейди депутат – Тўғрисини айтсам, ўз хонадонимга сув келгандек хурсанд бўлдим. Қилаётган ишимизнинг амалий натижаси, самараси бўлган сайловчиларимизнинг миннатдорлик нигоҳлари эса ўзимизга бўлган ишончни янада оширади.
Камола ПОЛВОНОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби

Фикрингизни қолдиринг